"Милан" "Уотфорд" ҳужумчиси Жерар Деулофеу хизматларига қизиқиш билдирмоқда, дея хабар бермоқда Sky Sports нашри.

Манбага кўра, "россонерилар" 26 ёшли испаниялик футболчининг агенти билан трансфер масалалари бўйича алоқага чиқиб улгурган. Футболчининг ўзи ҳам "Уотфорд" элитани тарк этганидан сўнг ўзини бошқа клубларда синаб кўришга қарши эмас.

Жорий мавсумда форвард "Уотфорд" сафида 30 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 5 та голли узатма муаллифи бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)