"Мальме" клуби ҳимоячиси Анел Ахмедхожич қишки трансфер ойнасида топ чемпионатга кўчиб ўтиши мумкин, дея хабар бермоқда Calcio Mercato.

Манбага кўра, 21 ёшли босниялик футболчига "Милан" клуби қизиқиш билдирмоқда. Олдинроқ, ҳимоячи учун "Челси" таклиф тайёрлаётгани ҳақида хабар берилган эди. "Мальме" клуби раҳбарияти фулбекнинг трансферини 10 миллион фунтга баҳоламоқда.

Жорий мавсумда Ахмедхожич Швеция чемпионатида 25 та учрашувда майдонга тушиб, иккита гол киритди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)