"Милан" футболчиси учун Испаниянинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда

  • 16 Aug 20:31
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Милан" ҳимоячиси Давиде Калабрия фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Sport Mediaset нашри хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, 23 ёшли футболчига "Севилья" ва "Бетис"дан қизиқишлар бор. Испан клублари уни қишки трансферлар даврида сотиб олишни режалаштирмоқда. “Россонерилар” эса уни 15 млн еврога баҳоламоқда.

Таъкидлаш лозимки, Калабрия “Милан” тарбияланувчиси ҳисобланади. У ўтган мавсум 27 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Comments

You must be logged in to commet!