"Милан" ҳимоячиси Турин клубига ўтади

"Торино" клуби "Милан" ҳимоячиси Рикардо Родригеснинг трансфери бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда италиялик журналист Жанлуки Ди Марцио хабар бермоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 27 ёшли швейцариялик футболчи тез орада тиббий кўрикдан ўтиш учун Туринга етиб келади. Агар ҳамма текширувлар ижобий якунланса, у “Торино” билан шартнома имзолайди.

Родригес “Милан” сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 93 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та гол ҳамда 5 та голли узатмага муаллифлик қилди. У ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини ПСВ сафида ижарада ўтказди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!