“Милан” ҳужумида супертўпурарлар ўйнайди

“Милан” раҳбарияти қишки трансферлар мавсумида ПСЖда тўп сураётган Мауро Икардини А Серияга қайтармоқчи.

Аргентиналик ҳужумчи Париж клубига “Милан”нинг ашаддий рақиби “Интер” таркибидан кўчиб ўтган. Италия футболида рақобатчиларнинг бир бирига футболчи бериши кам учрайдиган ҳолат. А Серия клублари рақибдан тўғридан тўғри ўйинчи ололмайди. Шунинг учун илгари бу мақсадини амалга ошира олмаган “Милан” энди бу имкониятга эга бўлди.

Мауронинг танловига рафиқаси Ванда Наранинг Милан шаҳрига қайтиш истаги таъсир қилиши мумкин.

ПСЖ билан 2024 йилнинг ёзигача шартнома имзолаган Икарди жорйи мавсумда тўртта ўйинда иккита гол урди.

“Милан” ҳужумда Златан Иброҳимович ва Мауро Икардидан иборат супер тандемни ўйнатишни мақсад қилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)