"Милан" Ибрагимовичга янги шартнома таклиф қилди. Бу Златанни қониқтириши мумкин
"Милан" клуби раҳбарияти жамоанинг тажрибали ҳужумчиси Златан Ибрагимович билан хайрлашмоқчи эмас.
Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра, "россонерилар" 38 ёшли швециялик тўпурарга янги шартнома таклиф қилмоқда. Агар Златан ушбу келишувга имзо чекса, у ҳолда йилига 7 миллион евро маош олиши мумкин.
Бундан аввалроқ эса, “Милан” Ибрагимовичга “1+1” кўринишидаги шартнома ваъда қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ибрагимович “Милан” сафига жорий йилнинг январида эркин агент сифатида келиб қўшилган эди. У ўтган давр мобайнида 20 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 11 та гол ҳамда 5 та голли узатма ёздириб қўйди.
Фикрлар