“Милан” Иброҳимович ўрнига зўр ҳужумчи топди

Жорий мавсум шартномаси якунланадиган Златан Иброҳимович “Милан” билан келишувни узайтирмайдиган бўлди.

Шунинг учун “Милан” швед ҳужумчиси ўрнига бошқа тўпурар қидираётган эди. Миланликлар танлови “Штутгарт” ҳужумчиси Николас Гонсалесга тушди. 22 ёшли аргентиналик ҳужумчи иккинчи Бундеслигада 27 та учрашувда 14 та гол уришга эришди.

Айни пайтда “Милан” Аргентина терма жамоасида учта учрашув ўтказишга улгурган ҳужумчига расмий таклиф тайёрламоқда.

nicholas_gonzalez

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!