"Милан" ижарага олган футболчисини тўлиқ ўзиники қилиб олади

  • 15 Jul 10:09
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Милан" клуби раҳбарияти ҳимоячи Симон Кьер билан шартномани узайтирмоқчи. Бу ҳақда италиялик журналист Никола Скира ўз твиттер саҳифасида хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, “россонерилар” 31 ёшли футболчининг трансферини "Севилья"дан тўлиқ сотиб олишмоқчи. Бу эса "Милан"га 3,5 миллион еврога тушади.  Трансфер тез орада расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Кьер “Милан” сафида жорий йилнинг январь ойидан буён ижара асосида тўп суриб келаётган эди. У ҳозирча 9 та ўйинда иштирок этди.

Comments

You must be logged in to commet!