"Милан" нигериялик тўпурарни сотиб олмоқчи, аммо...

"Милан" клуби "Лилль" ҳужумчиси Виктор Осимхенни ўз сафида кўрмоқчи. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбага кўра, “россонерилар” 21 ёшли нигериялик футболчини жорий ёзги трансферлар давридаёқ ўз сафига қўшиб олмоқчи. Аммо, унинг нархи қимматлик қилиши мумкин. Боиси, француз клуби уни 80 млн еврога баҳоламоқда. Шу боис “Милан” унга муқобил бир қанча футболчиларни ҳам кўз остига олиб қўйган.

Осимхен учун “Интер” ва “Наполи” ҳам кураш олиб бормоқда. У жорий мавсум “Лилль” сафида 38 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 18 та гол ҳамда 6 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!