"Милан" Пиолининг соғлиғи бўйича расмий баёнот берди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Милан" бош мураббийи Стефано Пиоли коронавирусдан тўлақонли соғайди, дея хабар бермоқда клуб расмий матбуот хизмати.

Бугундан мутахассис миланликлар машғулотлар жараёнида бевости иштирокини бошлади. У 3 декабрь куни "Селтик"га қарши ўйинга жамоани тайёрлашга киришди.

Эслатиб ўтамиз, Пиоли карантинда бўлган вақтда "Милан"ни жамоа собиқ ҳимоячиси Даниэле Бонера бошқариб турди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!