"Милан" "шпорлар" ҳимоячисига қизиқмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Милан" Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ҳимоячиси Серж Орье трансферига қизиқиш билдирмоқда, дея хабар бермоқда Football Italia.

Манбага кўра, италияликлар 27 ёшли ивуарлик учун январдаёқ таклиф юбориш ниятида. Ушбу трансфер 15 миллион еврога баҳоланмоқда.

Жорий мавсумда Орье АПЛда 17 та ўйинда бешта голлик узатма муаллифига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!