"Милан" Тео Эрнандес ўрнига "Динамо" футболчисини олмоқчи

Киевнинг "Динамо" клуби ҳимоячиси Виталий Миколенко фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра, 21 ёшли Украина терма жамоаси аъзосини “Милан” ўз сафида кўрмоқчи. Миколенко “россонерилар” сафида Тео Эрнандеснинг ўрнини эгаллаши мумкин. Боиси, франциялик футболчига гранд клублардан қизиқишлар бор.

Аммо, Миколенконинг “Милан”га кўчиб ўтишига 2 та асосий сабаб бор: трансфер нархининг баландлиги ва унда Европа Иттифоқи фуқаролиги йўқ экани.

Виталий Миколенко “Динамо” тарбияланувчиси ҳисобланади. У жорий мавсум 36 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та гол ҳамда 7 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!