"Милан" ва "Наполи" бир футболчига "ошиқ" бўлди

"Милан" ва "Наполи" клублари "Фиорентина" ҳимоячиси Никола Миленкович учун курашга қўшилди.

Goal.com нашрининг ёзишича, “бинафшаранглилар” 22 ёшли футболчини 30 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр. "Наполи" уни тез орада жамоадан кетиши кутилаётган сенегаллик ҳимоячи Калиду Кулибали ўрнига муносиб кўрмоқда. "Милан" эса унга асосий таркибдан жой ваъда қилмоқда.

Миленкович жорий мавсум “Фиорентина” сафида 31 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та голга муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!