"РБ Лейпциг" клуби ярим ҳимоячиси Дани Ольмо фаолиятини "Милан"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Tuttomercatoweb нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 22 ёшли испаниялик футболчини “россонерилар”нинг бўлажак устози Ральф Рангник жамоада кўрмоқчи.

Айтиш керакки, "Милан" Ольмога аввал ҳам қизиққан. Аммо, у жорий йилнинг январида “Динамо” Загребдан “РБ Лейпциг” сафига кўчиб ўтган.

Ольмо ўтган ярим мавсум давомида 13 та ўйинда майдонга тушди  ва 4 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2024 йилга қадар имзоланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)