Аргентиналик ярим ҳимоячи Лукас Билья фаолиятини Туркиянинг "Фатих Карагюмрюк" клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар бермоқда.

Юқоридаги манбага қараганда, эркин агент ҳисобланган 34 ёшли футболчи Туркия Суперлигаси дебютанти билан шартнома борасида келишувга эришган.

Бильянинг сўнгги жамоаси “Милан” клуби бўлган эди. У “россонерилар” сафида 2017-2020 йиллар орасида тўп сурди ва 70 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)