"Милан"нинг собиқ ҳужумчисини яна Италияга қайтаришмоқчи

Берлиннинг "Герта" клуби форварди Кшиштоф Пентек яна А Серияга қайтиши мумкин.

Corriere dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра, 25 ёшли польшалик футболчига "Фиорентина"дан жиддий қизиқиш пайдо бўлган. “Бинафшаранглилар”  Пентек учун 25 млн евро тўлашга тайёр. Немис клуби эса, шу йил январда “Милан”дан 24 млн еврога сотиб олган футболчиси учун 30 млн евро талаб қилмоқда.

Пентек “Герта” сафида 16 та ўйинда майдонга тушди ва 5 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг берлинликлар билан 2025 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!