"Милан"нинг собиқ устози Турин клубини бошқарадиган бўлди
"Милан" клуби собиқ бош мураббийи Марко Жампаоло тез орада "Торино"да иш бошлайди. Бу ҳақда Sky Sport Italia нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, 53 ёшли италиялик мутахассис аллақачон туринликлар билан келишувга эришган. Унга кўра томонлар 2021 йилгача шартнома имзолашади. Жампаоло бу лавозимда яқиндагина истеъфога чиқарилган Морено Лонго ўрнини эгаллайди.
Айтиш керакки, Жампаоло унгача “Милан” билан шартномасини бекор қилиши ҳам керак.
Фикрлар