"Милан"нинг яна бир аъзосида коронавирус аниқланди

CHERY AUTO

"Милан" клубида яна бир киши COVID-19 юқтириб олди.

Tecno

Ушбу касаллик жамоа бош мураббийи Стефано Пиоли ёрдамчи мураббийи Даниэль Бонерада аниқланган. Клуб матбуотининг хабар беришича, мураббий уйида даволанмоқда ва ўзини яхши хис этмоқда.

Бонера мунтазам равишда назоратда бўлмоқда. Куни кеча, у топширган тест манфий натижани берган.

Олдинроқ, "россонерилар" ҳужумчиси Златан Ибрагимович, ҳимоячилар Лео Дуарте ва Маттео Габбияда коронавирус инфекцияси борлиги аниқланганди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию