Миллион доллар ишлаб топаётган 16 ёшли футболчи ПСЖга ўтганидан афсусланмоқда

ПСЖ хавбеки Хави Симонс ёзда "Барселона"дан ПСЖ сафига кўчиб ўтган эди. AS нашри хабарига кўра, 16 ёшли голландиялик Францияга мослаша олмаяпти ва ватанига қайтишни хоҳламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Симонс ПСЖ билан 2022-йилгача шартнома имзолаган. Хавбек Франция пойтахтида йилига 1 миллион евро ишлаб топади.