Миочичга

ESPN журналисти Ариэль Хельвани UFC оғир вазн тоифаси чемпиони Стипе Миочичнинг навбатдаги жанги қачон бўлиши ҳақида айтди.

"Промоушен Миочич 2021 йилнинг мартида Фрэнсис Нганнуга қарши октагонга кўтарилишини хоҳламоқда. Яқинда UFC вакиллари хорватиялик спортчи билан ҳимоя жанги ҳақида гаплашиб олган.

Ҳозирча, ҳеч нарса аниқ бўлмаган, аммо жанг устида иш олиб борилмоқда.

Менга маълум бўлишича, UFC 2021 йилнинг ёзида ушбу жанг ғолибини Жон Жонсга қарама-қарши келишини истаяпти.

Миочич сўнгги 3 йил ичида, ўртача йилига 1 та жанг ўтказган бўлса, бу кўрсаткич Нганнуда 39 сонияни ташкил этади. Бундан кўриниб турибдики, бизни ажойиб жанг кутмоқда," - деди Хельвани.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)