Миржалол Қосимов: АГМК фаворит? "Реал" ҳақида ҳам "Аякс"га қарши ўйинда шундай дейишган эди

"Мавсум бошлангани билан барчани табриклайман. Қолаверса, мавсум аввалидаги ўйинлар доимо қийин бўлади. Кеча Навоийда, бугун Самарқанд ва Олмалиқда дуранг натижа қайд этилди. Баҳорда одатда ўйинлар курашларга бой тарзда ўтади. 

Бугун ғалаба қозониш учун ҳаракат қилдик. Иккинчи бўлимда ўйин анча жонланди, аммо шунга қарамасдан дуранг натижа адолатли бўлди дейишим мумкин.

АГМК бугун фаворит эди? "Реал" ҳам "Аякс"га қараганда фаворит эди. Бу - футбол ва мавсум аввали. Бугун иккита ҳужумчи билан ҳаракат қилиб, гол киритишга ҳаракат қилдик. Лекин биринчи бўлимда марказни бой бериб қўйдик. Шунинг учун танаффусида Умаровни ўйиндан олиб, Пиримовни туширдим", - деди Қосимов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!