Миржалол Қосимов финалдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?
Ўзбекистон Coca Cola Кубоги финали АГМК ва "Пахтакор" жамоалари ўртасида кечди. Ўйиндан кейин олмалиқликлар устози Миржалол Қосимов финал ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди:
"Яхши тайёрланган эдик. Менимча, биринчи таймда анча яхши ҳаракат қилдик. Кеча бўлиб ўтган матбуот анжуманида ҳам айтиб ўтган эдим: кичкина хатоларга йўл қўйиш ҳам керак эмас. "Пахтакор" қарши ҳужумда гол уриб кетди. Иккинчи бўлим аввалидаги хато туфайли гол ўтказиб юбориб, руҳий устунликни бой бердик. Учинчи гол пенальтидан киритилди, ВАР шундай қарорга келди.
"Пахтакор"да анча яхши савиядаги футболчилар жам бўлган. Улар ҳақли ғалабага эришди. Футболда кимдир ютиши керак. Биз мавсум давомида ёмон ҳаракат қилмадик. Мавсум узун ва қийин кечди. Йигитларга дам керак, келаётган йил янада омадли келишини тилаб қоламан", - деди Қосимов.
Фикрлар