Миржалол Қосимов: Телевизорда мухлисларни жалб этиш учун айлантиралиётган роликни кўрдим
Суперлиганиг 3-туридан ўрин олган "Олимпик" - ОКМК учрашуви бўлиб ўтди. Ўйин 0:1 ҳисобида меҳмонлар ғалабаси билан якун топди.
Олмалиқликларнинг ягона голи Сияваш Ҳақназари номига қайд этилди. Бу гол якунда ўйин тақдирини ҳал қилди.
Ўйиндан сўнг ОКМК устози Миржалол Қосимов ўз фикрлари билан ўртоқлашди:
- Телевизор орқали мухлисларни жалб этиш учун айлантиралиётган роликни кўрдим. Биз учун бугунги учрашув жуда муҳим эди. "Бунёдкор"га қарши ўтган учрашувда жуда кўп хатоларга йўл қўйган эдик, бугун эса хатоларни анча камайтирдик ва шу сабаб ғолиб бўлдик. Ғалабага лойиқ эдик деб ўйлайман. Меҳмонда "Олимпик"га қарши ўйнаш осон эмас.
Фикрлар