ММА жангчиси тўрт йилга озодликдан маҳрум этилди

CHERY AUTO

"ММA бўйича Новосибирск вилояти чемпиони Марк Белых йўловчини калтаклагани учун тўрт йилга умумий тартибли колонияда сақланди. Бу борада вилоят прокуратурасининг расмий веб-сайти хабар бермоқда.

Tecno

21 ёшли Белых 18 ёшли қиз дўсти Екатерина Курлаева билан бирга маст ҳолда 34 ёшли эркакни икки маротаба калтаклаган.

Жабрланувчи бармоқларнинг синиши, бош ёрилиши каби жиддий жароҳатлар олади. Улар айбловни тан олмаётган бўлсада, Курлаева икки йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Суд маҳкумлардан жабрланувчининг фойдасига 200 минг рубл миқдорида маънавий зарарни ҳам ундирди.

У 70 килограммгача бўлган вазн тоифасида ўз жангларини ўтказар эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!