Модрич 36 ёшли Срнани Хорватия терма жамоасига қайтишга чақирди
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби ва Хорватия терма жамоаси хавбеки Лука Модрич “Кальяри” ҳимоячиси Дарио Срнани яна терма жамоага қайтишга чақирди. Бу ҳақда Sportske Novosti нашри хабар бермоқда.

Модричнинг сўзларига кўра 36 ёшли футболчи ўтиш даврида Хорватия терма жамоасига ёрдам бериши керак. Таъкидлаш керакки, Хорватия терма жамоасининг аксарият ҳимоячилари айни дамда жароҳати сабаб сафдан чиқишган.

Маълумот учун, Срна терма жамоа сафида 2002-2016 йилларда тўп сурган ва жами 134та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 22та гол ёздириб қўйишга эришган.