Модрич: Каземиронинг трансфери — шармандалик
Ярим ҳимоячи Лука Модрич бразилиялик футболчи Каземиронинг "Реал"ни тарк этишидан норози бўлди. 30 ёшли футболчи Англия Премьер лигаси вакили “Манчестер Юнайтед” сафига кўчиб ўтди
“Каземиронинг трансфери — шармандалик. У жамоанинг муҳим қисми эди, биз биргаликда кўплаб совринларни қўлга киритдик. Албатта, у бизнинг жамоамизнинг бир қисми эд, лекин Каземиронинг кетишини эшитиб, хафа бўлдим. Энди биз унинг ўрнини тўлдириш учун янада жанговор ҳаракат қилишимиз керак”, - дея 36 ёшли хорватиялик футболчининг сўзларини келтиради “Sport.es” нашри.
Каземиронинг трансфери “қизил иблислар”га 70 миллион еврога тушади. Клуб бразилиялик футболчи билан тўрт йиллик шартномаси имзолади.
Фикрлар