Модрич Саудия Арабистонидан келган "соққали" таклифга рози бўлмади

"Реал" футболчиси Лука Модрич Саудия Арабистони клубидан келган таклифга рад жавобини берди. У шу орқали мўмай даромад қилиш имконидан воз кечди. 

Маълум бўлишича, Лука "қироллик клуби"нинг янгиланган "Сантьяго Бернабеу" ўйингоҳида майдонга тушишни истайди. У мадридликлар билан яна бир мавсумга мўлжалланган шартномага имзо қўйишни режалаштириб қўйган. 

Маълумот ўрнида, Модрич жорий мавсум барча мусобақалар доирасида 52 ўйинда майдонга тушиб, 6 гол ва 6 ассист муаллифига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!