Монтелла: Кўп вазиятлар яратдик, аммо Де Хеа ажойиб ўйин ўтказди
Ads

 

“Севилья” клуби бош мураббийи Винченцо Монтелла “Манчестер Юнайтед”га қарши (0:0) кечган 1/8 финал дастлабки ўйинидан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Гол киритиш учун кўплаб вазиятлар яратдик, аммо Де Хеа ажойиб ўйин ўтказди ва кўплаб сейвлар қилди. Сейвларнинг такрорий вазиятларини кўрмадим, бироқ у зўр ўйнади.

Гол кирита олмаганимиздан афсусдамиз. Шунга қарамай, кўрсатилган ўйиндан мамнунмиз. Бўлиб ўтган ўйиндан кейин ҳар икки жамоа кейинги босқичга чиқиш имкониятини сақлаб қолди. Ҳозирча эса “Атлетико”га қарши ўйин ҳақида ўйлашимиз лозим.

Жавоб ўйинида яхшироқ натижага эришиш учун бугун гол уришимиз бизга фойда берарди. “Олд Траффорд”да “Манчестер Юнайтед” қаршилигини синдириб, кейинги босқичга ўтишга ҳаракат қиламиз”, – деди Монтелла.