Мората "Атлетико"да қолмоқчи

Мавсумни ижара асосида "Атлетико" Мадридда ўтказаётган "Челси" форварди Альваро Мората ўзининг келажак режалари ҳақида гапириб ўтди.

“Мен нима истаётганимни аниқ биламан. Мен “Атлетико”да қолмоқчиман ва бунинг учун барча имкониятларимни ишга соламан. Бошқа жамоага ўтиш вариантини эса хатто кўриб чиқмайман ҳам”, - дейди Мората.

Эслатиб ўтамиз, Мората “Атлетико” сафига жорий йилнинг январида кўчиб ўтган эди. У ўтган давр мобайнида “матрасчилар” сафида жами 15та ўйинда майдонга тушди ва 6та гол ҳамда 1та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!