Моратанинг кейинги манзили аниқ
Испаниялик ҳужумчи Альваро Мората "Ювентус"ни тарк этади. Бу ҳақда "Goal.com" нашри хабар бермоқда.
Мората айни дамда Турин клубида ижара асосида тўп тепмоқда. Унинг ҳуқуқлари "Атлетико" клубига тегишли ҳисобланади. Туринликлар 29 ёшли форвардни сотиб олиш учун 35 миллион евро тўламоқчи эмас. Катта эҳтимол билан Альваро "матрасчилар" сафига қайтади.
Жорий мавсумда Мората "Ювентус" сафида жами 23 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урди ва 3 та самарали узатма муаллифига айланди.
Фикрлар