Москванинг “Спартак” жамоаси учрашув ўтказгани Ўзбекистонга келиши кутилмоқда

Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган Москванинг “Спартак” жамоаси куни кеча Ўзбекистон Суперлигаси пешқадами “Насаф” билан ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Москвадага “Лукойл Арена”да ўтказилган беллашув мезбонларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган эди. “Спартак”нинг голларига Даниил Денисов, Павел Мелешин ва Даниил Зорин муаллифлик қилди.

Россия футболини ёритиб келаётган “Матч ТВ” дурналистлари “Насаф” клуби директори Алишер Юсуповдан “Спартак” клуби билан ҳамкорлик борасидаги фикрларини сўради.

- “Спартак” клубига таклиф учун катта миннатдорлик билдирамиз. Биз бундай учрашувда қатнашишдан жуда мамнун бўлдик. Барча ташкилий масалалар юқори даражада ҳал қилинди.

“Спартак” ходимларига раҳмат. Умуман олганда, учрашув қизиқарли бўлди. Балки ўйин жуда томошабоп чиқмагандир, лекин ёрқин ҳолатлар кузатилди.

- Москвадаги ҳамкасбларингиз билан Ўзбекистонда жавоб учрашувини ташкил қилиш масаласини муҳокама қилдингизми?

- Ҳа. Биз “Спартак” клуби бош директори билан учрашув ўтказдик ва бу масалани ҳам муҳокама қилдик. Ҳаммаси тақвимга бориб тақалади. Бу учрашувни ташкил қилиш эҳтимоли бор. “Спартак” раҳбарияти бунга қарши эмас.

Таъкидлаш жоизки, “Спартак” Россия футболининг энг машҳур ва энг мухлисга эга клуби ҳисобланади. Ўз даврида, Европа миқёсидаги халқаро мусобақаларда ҳам муваффақиятли иштирок этиб келган.

Турли йилларда “Спартак” жамоаси сафида Андрей Пятницкий, Валерий Кечинов, Жаъфар Ирисметов сингари Ўзбекистон футболининг ёрқин тарбияланувчилари муваффақиятли тўп тепган.

Янги мавсумда “спартакчилар” олдига чемпионликни қўлга киритиш вазифаси қўйилган. Сербиялик мутахассис Деян Станкович бош мураббийлигидаги “Спартак” Премьер-лиганинг навбатдаги мавсумини 21 июль куни бошлайди.

Шу куни москваликлар сафарда “Оренбург” жамоасига қарши майдонга чиқади.

Ўз навбатида, “Насаф” жорий мавсумда Суперлигада якка пешқадам бўлиб турибди. Қарши шаҳри жамоаси 13 та учрашувда еттита ғалаба, бешта дуранг ва битта мағлубият қайд этиб, жами 26 очко жамғарган.

“Насаф” футболчилари энг яқин таъқибчилари – ОКМК ва “Сўғдиёна” жамоаларидан уч очкога ўзиб кетган.

Жаҳоннинг энг зўр боксчиси Кроуфорд Мадримов ҳақида нималар деди?

Премьер-лига клуби таниқли легионеримизни жўнатиб юборди

Файзуллаевга четдан қизиқиш бор, фақат...

“Реал”га гол урган Яхшибоевни Европа майдонларида кутишяпти

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Mahmud Ttww
16/07/2024 18:58
Бу ҳам бир гапда