Моуриньо "Барселона" футболчиларини ёш болаларга ўхшатди
Португалиялик машҳур мутахассис Жозе Моуриньо "Ливерпуль" тўртинчи голни ураётган пайтда "Барселона" ҳимоячиларининг тутган хатти-ҳаракатлари борасида ўз фикрини билдириб ўтди.
“Агар шундай голни кўрсангиз, демак болалар 14-15 ёш аторфида бўлади ва сиз ушбу болалар футболдан ташқарида деб ўйлайсиз.
Ушбу ҳолат (“Барселона” 4-голни ўтказиб юборган вазият) сабабини билиш жуда қийин. Мен бу борада Вальверденинг баёнотини эшитмоқчиман”, - дейди Моуриньо.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ "Барселона" форварди Луис Суарес ҳам 4-гол урилаётган паллада жамоадошлари болаларча ҳимоялангани ҳақида гапириб ўтганди.
Маълумот учун, ўз майдонида 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган “Барселона” сафарда 4:0 ҳисобида мағлуб бўлди ва мусобақадаги юришини тўхтатди.

Фикрлар