Моуриньо билан уришиб қолдик!

Мавсум якунларига кўра, “Олтин тўп” совринига асосий даъвогар ҳисобланган Карим Бензема “Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо “Реал”ни бошқарган пайтда устози билан уришиб қолганини айтиб берди.

- Жозе Моуриньо билан ўртада муаммо бор эди. Биз меҳмонхонада учрашиб, “Мальорка” билан ўйиндан олдин гаплашдик. Биз уришиб қолдик. Ўшанда унга: “Эртага бошланғич таркибда ўйинга тушаман, гол ураман ва ғалаба қозонаман”, дедим. Эртасига мен ўйинда гол урдим ва биз 1:0 ҳисобида зафар қучдик, - деди  "Қироллик клуби" ҳужумчиси Карим Бензема.

Жозе Моуриньо “Реал”да 2010-2013 йиллар давомида фаолият кўрсатган. Португалиялик мутахассис мадридликлар билан Испания чемпиони, мамлакат кубоги ва Суперкубоги ғолиби бўлган.

Карим Бензема якунланган мавсумни жуда юқори савияда ўтказганини таъкидлаш лозим. Франциялик футболчи 46 та учрашувда рақиблар дарвозасини 44 маротаба ишғол қилди, жамоадошларига 15 та голли пас узатди.

Франциялик ҳужумчининг катта ёрдами билан “Реал” Испания чемпионати ва Европа Чемпионлар лигасида бош соврин соҳиби бўлди.

mX47JlT3KTUJj-DTvpmDz9F2hKETGSC46QhqfgvvnI9jvs2SnGXVUiRMpwb4cJkIiTKPSpTEcukJ0N5dpufOSzCn

“Рома” кучли ўйинчи олмоқчи

Рим клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо ёзги трансферлар вақтида “Атлетико” ярим ҳимоячиси Родриго Де Паулни ўз жамоасига қўшиб олмоқчи. Португалиялик мутахассис тажрибали ярим ҳимоячи тез орада Римдан кетиши кутилаётган Генрих Мхитарянга муносиб ўринбосар бўлишига ишонмоқда.

“Атлетико” бош мураббийи Диего Симеоне жамоа етакчиларидан ҳисобланган аргентиналик ўйинчини қўйиб юбормоқчи эмас. Қолаверса, 28 ёшли ўйинчининг яна тўрт йиллик шартномаси бор.

Мадрид клуби бу футболчини ўтган йили “Удинезе”дан 35 миллион еврога сотиб олган эди. Агар Родригонинг ўзи А Серияга қайтишни истаса, унга “Рома”, “Наполи” ва  “Интер” ўз сафидан жой беришга тайёр.

Бунинг учун Италия клублари 40 миллион евродан кўпроқ маблағ тикишига тўғри келади.

Де Пауль Испания чемпионатидаги дебют мавсумида 48 та учрашувда  тўртта гол ва иккита ассист муаллифи бўлди.

1622293303_paul

Моуриньо, истаганингни танлаб ол!

“Рома” ёзда ҳтимоячи Рик Карсдорпга ўринбосар олишни истаяпти. Нидерландиялик футболчи мавсум давомида барқарорликни сақлаб қололмаяпти ва оғир ўтиши учун кутилаётган келаси мавсумда  унинг ўрнини боса оладиган ўйинчига эҳтиёж туғиляпти.

Рим клубида трансферларга масъул бўлган спорт директори Тьягу Пинто бош мураббий Жозе Моуриньога уч ҳимоячи номзодини тавсия қилмоқда.

La Gazzetta dello Sport нашрининг хабар беришича, Тьягу Пинто бу рўйхатга “Арсенал”га тегишли бўлган Эктор Бельерин, “Манчестер Юнайтед”дан кетиши кутилаётган Аарон Ван-Биссака ва “Лилль” вакили Меҳмет Зеки Челикни киритди.

Юқорида номи келтирилган футболчиларга Европанинг бир неча клубларидан қизиқиш борлиги айтилмоқда.

c64f21276a64358a86b5e53411a7520d

Ана холос! “Рома” мавсум қаҳрамонини сотадиган бўлди!

Моуриньо Роналду трансферига қарши, унга Шомуродов керак!

Шомуродов ҳақиқий жангчи, лекин...

Тўпурар легионеримиз кучли жамоага ўтадими?

Легионерларимиз “ёрворди”: Дебют, ассист ва учта гол!

“Спартак” Ўруновни суҳбатга чорлади. Мақсад аниқ!

Легионеримиз: Мураббий мен билан гаплашмай қўйди!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!