Шомуродов ҳақиқий жангчи, лекин...

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Вадим Абрамов www.vse-pro-sport.com.ua сайтига берган интервьюсида “Рома”нинг Конференциялар лигасидаги ғалабаси ва Элдор Шомуродовнинг Римдаги фаолиятига муносабат билдирди.

Элдор Шомуродов УЕФА таснифига кирувчи учинчи мусобақа – Конференциялар лигасида ўн битта учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасини бир бор ишғол қилди ва жамоадошларига иккита голли пас узатди.

Sports.uz портали Вадим Абрамов интервьюсини мухлислар эътиборига ҳавола қилади:

1591534071_3aa34590-a753-448a-85de-efa57fc19605

Элдор Шомуродов учун Конференциялар лигасида ғалаба катта муваффақиятдир. Биз Элдор билан фахрланамиз ва унинг учун хурсандмиз. Албатта, бу Чемпионлар лигаси эмас, лекин у ҳам Европа миқёсидаги кубок.

Шомуродовнинг ўша турнирдаги ўйин ўзбек футболи учун реклама экани аниқ факт. Моуриньо Шомуродовга кам вақт бераётганига қарамай, у ўша қисқа фурсатдан ҳам унумли фойдаланиб, жамоасига доир фойда келтиряпти. Элдор захирадан майдонга тушиб, ўйинни кучайтира оладишан футболчилардан бири ҳисобланади.

Табиийки, мен Моуриньо эмасман, шунинг учун ҳам бош мураббий унга нега кўпроқ ўйин амалиёти бермаётганини тушунишим қийин. Улар ҳар куни тер тўкяпти. Балки Тэмми Абрахам машғулотларда яхшироқ кўринаётгандир.

Элдорнинг ўзи “Рома”да қолиш керакми ёки йўқ, буни ҳис қилиши лозим. Футболдаги вақт жуда қисқа, бошқа жамоага ўтган тақдирда ҳам у ерга мослашиб олиш учун вақт талаб этилади. Балки Элдор якунланган мавсумни “Рома”га мослашиш учун сарфлагандир ва келаси мавсум ҳаммаси ўзгариб кетар.

Бундан ташқари, Жозе Моуриньо ҳам унга ишонч билдириши ёки билдирмаслигини очиқ айтиши керак. Бу масалани бош мураббий билан муҳокама қилиб олиш учун ҳали вақт бор. Шомуродов ҳақиқий жангчи, ҳаммасини уддалай олади. Ўзи шундай бўлишини орзу қиларди.

Собиқ Иттифоқ мамлакатларининг 90 фоиз футболчиси шу даражада ўйнашни орзу қилишига аминман. Лекин Россияда Европага қараганда кўпроқ пул тўлашади, деган таассурот шаклланиб қолган. Ўйинчиларда Россияда қолиб кетиш иштиёқи бор, деб ўйламайман.

Футболчиларга таклиф йўқлиги бу бошқа масала, акс ҳолда кетган бўлишарди. Шомуродовга таклиф бўлди ва у Европага кетди. Россиялик ўйинчиларга ана шундай таклифлар бўляптию улар рад этмоқда, деган қарашларга қўшилмайман. У томонларда кўпроқ нарсани исботлаб қўйиш керак. Хусусан, Шомуродовнинг талантига қарамасдан, талаб худди шу.

Албатта, собиқ Иттифоқ мамлакатлари футболчиларига Европада муносабат голландиялик ёки германияликларга нисбатан бошқача. Кўпчилик Европада ушланиб қололмади.

“Кўҳна қитъа”да ўйнаб кета олганлар бармоқ билан санарли. Ҳатто собиқ  Иттифоқнинг катта ҳудудини кичкинагина Голландия ёки Бельгия билан солиштирганда ҳам у мамлакатлардан чиққан футболчилар доимо Европанинг қудратли клублари эътиборида бўлаверади, - деди Вадим Абрамов.

f7492e34-3e4b-4656-b1b7-22fd49512b6b

Элдор Шомуродов 2020 йилнинг 1 октябрь куни Россия премьер-лигасининг “Ростов” клубидан Италиянинг энг қадимги клуби “Женоа”га кўчиб ўтганди. Генуя клубидаги дебют мавсумида саккизта тўп киритган ҳамюртимиз ўтган йили ёзда “Рома”га кўчиб ўтди.

Шомуродов пойтахт клубида барча турнирларда 40 маротаба майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини беш маротаба ишғол қилди ва жаомадошларига олтита голли пас узатди.

Шомуродов илк бор ўтказилган Конференциялар лигаси турнирида ғолиб чиқиб, фаолиятидаги биринчи совринини қўлга киритди.

Тўпурар легионеримиз кучли жамоага ўтадими?

Легионерларимиз “ёрворди”: Дебют, ассист ва учта гол!

“Спартак” Ўруновни суҳбатга чорлади. Мақсад аниқ!

Легионеримиз: Мураббий мен билан гаплашмай қўйди!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!