Моуриньо ҳайдаган футболчини Англияда кутишмоқда
“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо “Сассуоло”га қарши ўйиндаги хатоси учун Рик Касрдорпни қаттиқ танқид қилгани ҳақида хабарингиз бор.
Бу можаро ҳали ҳам барҳам топмаган. Нидерландиялик ҳимоячи умумий гуруҳ машғулотларига қайтган бўлса-да, бош мураббий билан мулоқот қилмаяпти.
Англиянинг “Фулхэм” жамоаси 27 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Инглизлар футболчи учун курашда “Ювентус” ва “Фейеноорд” билан рақобатлашишга тайёр.
Бу клуб мутасаддилари “Рома” раҳбарияти билан учрашиб, футболчини январда трансфер қилиш бўйича музокара бошлашга тайёрлигини билдирган. Аввалроқ, Рим клуби раҳбарияти Карсдорпни ижарага жўнатмаслигини, уни олмоқчи бўлаётган жамоалар 10-12 миллион еврога сотиб олиши шартлигини билдирганди.
Фикрлар