Моуриньо ҳужумчини “Манчестер Юнайтед” ва “Арсенал”га бермади!

“Рома” ҳужумчиси Тэмми Абрахамга ҳужум чизиғини кучайтиришга ҳаракат қилаётган “Манчестер Юнайтед” ва “Арсенал”дан чорлов бўлмоқда, деб хабар тарқатди Corriere dello Sport нашри.

Римликлар бош мураббийи Жозе Моуриньо англиялик футболчини жамоада қолишини таъкидламоқда. Клубга эгалик қилувчи Фридкинлар оиласи ҳам португалиялик мутахассисга бу ёзда Абрахамни ҳеч қандай маблағ эвазига сотмасликни ваъда қилган.

Абрахам якунланган мавсумда 52 марта майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 26 маротаба ишғол қилди ва “бўрилар”нинг энг зўр тўпурари бўлди.

Тэммини тарбиялаган “Челси”да ҳужумчини 2023 йили 80 миллион евро эвазига ортга қайтариш ҳуқуқи бор. Агар 24 ёшли тўпурар келаси мавсум ҳам юқори савияда ўйнаса, катта эҳтимол билан Англия клубларига ўтиб кетади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!