Моуриньо: Мен "Уста"ман!
“Тоттенхэм” бош муаббийи Жозе Моуриньо журналистлар ундан ўзига таъриф беришни сўраганида янги лақаб қўйиб олганини маълум қилди.
- Мен "Уста"ман. Ката тажриба эгасиман. Атрофимда юз бераётган воқеалар шундан далолат беряпти.
Шундай касблар борки, улар махсус жисмоний тайёргарликни талаб этади. Масалан, футболчилик. 40 ёшли ўйинчи 20 ёки 30 ёшли каби салоҳиятга эга бўлмайди. Агар у Златан Иброҳимович бўлмаса. Мураббийликда эса каллани ишлатиш керак. Тўпланган тажриба ва билимлар сени кучлироқ қилади, - деди Моуриньо.
Моуриньо жорий мавсумда “Тоттенхэм”ни Европа Чемпионлар лигасига олиб чиқиш учун ҳаракат қилмоқда. Унинг қўл остида лондонликлар кучли ўйин кўрсатяпти.
Ўруновнинг рақобатчисига оғиз солаётган Англия клублари номи ошкор бўлди
“Олтин тўп” соҳибининг ўғли А Серияда ўйнайди
Суперюлдуз трансфери билан шахсан Зиданнинг ўзи шуғулланмоқда
Фикрлар