Ўруновнинг рақобатчисига оғиз солаётган Англия клублари номи ошкор бўлди
“Спартак”нинг бошланғич таркибига киришда Остон Ўруновнинг асосий рақобатчиларидан бири бўлган Алекс Кралга Аннлия премьер-лигаси вакилларидан қизиқиш бўлаётгани ҳақида хабар бергандик
Энди бу клублар номи маълум бўлди. Хабарларга қараганда, “Эвертон” ва “Ньюкасл” қишки трансферлар вақтида футболчини ўз таркибига қўшиб олмоқчи. Инглизлар ёзда бўладиган Европа чемпионатидан сўнг, Чехия терма жамоасида ишончли тўп сураётган яримҳимоячининг трансфер суммаси кўтарилиб кетишидан хавотир олмоқда.
“Спартак” раҳбарияти ҳам Кралнинг йўлини тўсмоқчи эмас. Москваликлар 25-30 миллион фунт атрофидаги маблағ эвазига Алексни Англияга кузатиб қўйишга тайёр. Чунки “Спартак” таркибида Кралнинг ўрнини босадиган футболчилар етарли.
Фикрлар