Моуриньо ниҳоят зўр ҳужумчи топди

“Тоттенхэм”дан Фернандо Льоренте кетганидан кейин, жамоада фақатгина битта марказий ҳужумчи Ҳарри Кейн қолди. Жозе Моуриньо унга ўринбосар сифатида юқори савиядаги форвардни қидираётган эди.

Чунки “Тоттенхэм” жорий мавсумда ички мусобақалардан ташқари Европа лигасида қатнашади. Ҳеч қайси мураббий бутун мавсум давомида битта ҳужумчи билан кифояланмайди. Шу боис Моуриньо асосий эътиборини тўпурар футболчи танлашга қаратган.

Айни пайтда лондонликлар кузатаётган ҳужумчилар қаторига “Саутгемптон” тўпурари Дэнни Ингз ҳам кирди.  Унгача португалиялик мутахассис Ҳабиб Диалло, Аркадиуш Милик, Карлос Винисиус, Патсон Дака ва Андреа Белотти каби ҳужумчиларга қизиқаётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!