Моуриньо олдида айбимни ювмасам бўлмайди!

“Рома” ёзги трансферлар даврида катта қийинчилик билан Андреа Белоттини ўз сафига қўшиб олган эди.

Етти йил давомида “Торино” тўпурари бўлган футболчи, пойтахт клубига кўчиб ўтганидан кейин ўзини кўрсата олмади.

Тажрибали ҳужумчи мавсум давомида Европа лигасида бир жуфт гол урди холос. А Сериядаги ўйинларда рақиб дарвозасига йўл топа олмаяпти.

Белотти мавсумнинг иккинчи ярмида ўйинини сезиларли даражада кучайтира олмаса, бир йиллик шартнома узайтирилмаслигини яхши билади.

Corriere dello Sport нашрининг ёзшича, Андреа бош мураббий Моуриньо олдидаги айбини ювиш учун январдан бошлаб, умуман бошқа савияда ўйин кўрсатишга тайёргарлик кўряпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!