Моуриньо: Погба "Олтин тўп"ни ололмайди!

 
 
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньонинг айтишича, Поль Погба жаҳоннинг энг кучли футболчисига бериладиган "Олтин тўп" совринини қўлга кирита олмас экан.
 
- Агар Поль Погба ўйин сифатини ошириб борса, энг зўр футболчига айланишга қодир, - деди Жозе Моуриньо. - Погба узоқдан ҳам ажойиб зарба бера олади, бош билан яхши ўйнайди, жарима тўпларини сифатли тепади, кучли ўйин кўрсатади. Лекин одамларнинг қарашини ўзгартирмаса, у "Олтин тўп"ни ютолмайди. Мисол учун дарвозабонларга ҳеч қачон бу соврин берилмайди. Ҳимоячи ва ярим ҳимоячилар ҳам унга эга чиқиши деярли имконсиз. Ким гол урса ўша футболчига "Олтин тўп" бериляпти. Майкл Оуэн, Лионель Месси ва Криштиану Роналду ҳам айнан голлари туфайли "Олтин тўп"га эришди.
 
 
Поль Погба трансфер нуқтаи назаридан дунёнинг энг қимматбаҳо ўйинчиси ҳисобланади. "Ювентус"дан "Манчестер Юнайтед" 105 миллион евро эвазига олиб келинган Поль Погба Англия премьер лигасида 18 та учрашувда тўртта гол урди.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!