Моуриньо қачон ишга қайтишини айтди

Жозе Моуриньо “Рома”даги қониқарсиз натижалар туфайли бош мураббийликдан истеъфога чиқарилганидан бери ишсиз юрибди.

Португалиялик мутахассис тез орада мураббийлик ишига қайтишга тайёрлиги ва жамоа танлашда нималарга эътибор беришини айтиб ўтди.

- Вазият шундайки, сиз жамоада ғолиб чиқиш учун бирор имкониятга эга бўлмаслигингиз мумкин, одамлар эса, кўпроқ нарса талаб қила бошлайди. Мен билан ҳам шундай бўлди.

Мен ҳеч қачон катта ютуқларни қўлга киритмаган жамоаларни шуғуллантиришим мумкин, бироқ одамлар ҳар доим мўъжиза рўй беришини кутади.

Ёзда мураббийлик ишига қайтаман. Бирор жамоани шуғуллантирмасам, бўш қолганимни ҳис қилавераман.

Аммо энди ўзимга янги иш жойи ва жамоа танлаганимда жуда эҳтиёткор бўлишим керак, - деди Жозе Моуриньо.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!