
Моуриньо рақиб футболчисини ўзга оғдирмоқда
“Тоттенхэм” бош мураббийи Жозе Моуриньо “Лестер”нинг асосий футболчиларидан ҳисобланган Демерэй Грэйни ўз жамоасига таклиф қилди.
Португалия мутахассис 24 ёшли ҳужумкор футболчи билан шахсан ўзи мулоқот қилди. Моуриньо Грэйга асосий таркибдан жой ваъда қилган.
Грэй “Лестер”да 2016 йилдан буён тўп сурмоқда. Унинг амалдаги шартномаси келаси йил ёзда тугайди. Унинг трансфери 14,5 миллион еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар