Моуриньо Саудия клубини қабул қилиб олади, фақат...

“Рома”дан истеъфога чиқарилган Жозе Моуриньо Европа клублари қаторида Саудия Арабистонидан ҳам таклифлар бўлмоқда.

Португалиялик мутахассис “Аш-Шабаб”нинг кўпмиллионлик шартномасини қабул қилишга тайёр. Бироқ бунинг учун саудияликлар унинг шартини ҳам бажариши керак.

Football Italia нашрининг ёзишича, Моуриньо “Аш-Шабаб”да иш бошлаши учун клуб бош мураббий айтган машҳур юлдузларни олиб келиши талаб этилади.

Агар саудияликлар Моуриньо билан ҳамкорликни йўлга қўймоқчи бўлса, Европанинг юлдуз ўйинчилари учун ҳам яхшигина пул сарфлашига тўғри келади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!