Моуриньо ва Шомуродовни жиддий синов кутмоқда

Бугун Италия чемпионати 33-туридан ўрин олган "Наполи" - "Рома" баҳси бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 22:00да бошланади.

Неаполда ўтказиладиган беллашув икки жамоа учун муҳим ҳисобланади. Мезбонлар кучли учликда бормоқда. Жозе Моуриньо шогирдлари эса еврокубоклардан тушиб қолмаслик учун курашади. Рақиб анча жиддий, шу боис Элдор Шомуродов жамоасини жиддий синов кутмоқда. Чемпионат якунланиб бормоқда. Бой бериладиган ҳар бир очко жамоа зарарига ишлайди. Буни эса ҳеч ким истамайди. 

"Наполи" А Серияда "Милан" ва "Интер"дан сўнг 3-ўринни эгаллаган. Римликлар эса 5-поғонани банд этган.

Моуриньонинг тактикасига сиғмаётган Шомуродов

photo_2021-08-03_17-23-54

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!