Моуриньонинг кейинги клуби маълум бўлди
“Рома” раҳбарияти жамоани уч йилдан бери бошқариб келаётган Жозе Моуриньо билан ҳамкорликни узайтирмасликка қарор қилган.
Бироқ португалиялик мутахассис ёзда Римдан кетгани билан ишсиз қолиб кетмайди. Таниқли журналист Руди Галеттининг маълум қилишича, Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клуби вакиллари Жозе Моуриньога алоқа чиқди.
Саудияликлар машҳур мураббийга катта маош ваъда қилмоқда ва у билан ҳамкорлик ўрнатишни истаяпти.
Яқинда Жозе Моуриньонинг ўзи ёзда саудияликлардан катта маошли таклиф олганини, лекин “Рома”даги ишни давом эттиришни маъқул кўрганини маълум қилганди.
Фикрлар