Муайтай бўйича Ўзбекистон чемпионатида машҳур спортчилар ўз юришини бошлайди!

Тошкент шаҳрида жойлашган “Универсал” спорт мажмуасида 14 февралдан муайтай бўйича катталар ва U-15 ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати старт олди. Мазкур мусобақада Жаҳон, Осиё чемпионатлари ва халқаро нуфузли мусобақаларнинг ғолиб ва совриндорлари чемпионлик учун баҳс олиб борадилар.

Шунингдек, мазкур чемпионат олдинда турган халқаро турнирларга саралаш вазифасини ҳам ўтаб беради. Бугундан бошлаб, катталар ўртасида юртимизнинг кўзга кўринган муайтайчилари ўз жангларини ўтказишни бошлайди. Жумладан, энг вовриндор вакилимиз наимжон Тўхтабоев ҳам бугун ўз юришини бошлайди. 

Ушбу турнир натижаларини ҳам эътиборингизга ҳавола этиб борамиз. Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!

муайтик1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!