
Муайтайчиларимиз жаҳон биринчилигида курашяпти
Таиланднинг Бангкок шаҳрида муайтай бўйича ўтаётган ХХ жаҳон чемпионатида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 8 нафар аъзоси ярим финалга чиқди.
Аниқроқ айтадиган бўлсак, О.Сиддиқжонов, С.Ғаниев, З.Саидкамолов, Ш.Жўраев, Д.Исмоилов, М.Ардаширов, Ж.Назиров ва Ҳ.Қурбонов каби муайтайчиларимиз ўз ёш ва вазн тоифасида чорак финал баҳсларини ғалаба билан якунлади.
Маълумот ўрнида: жаҳон чемпионатида ҳаваскорлар ўртасида қолган ёш тоифалари бўйича охирги саралаш баҳслари ва ярим профессионаллар ўртасида илк саралаш жанглари старт олди. Беллашувлар давом этмоқда.
Фикрлар