Муҳаммад Салоҳ Россияда тўп суриши мумкин

“Ливерпуль”  таркибида Англия чемпионлигини қўлга киритгач, “Зенит” жамоаси сафига қўшилган Деян Ловрен собиқ жамоадоши Муҳаммад Салоҳнинг Россияга келиши мумкинлигини таъкидлади.

- У энди футбол ўйнайдиган ёшда. Муҳаммад Салоҳ анча катта кўринсада, аслида 28 га кирган ва бу футбол ўйнаш учун энг зўр ёш.  Унинг жисмоний ҳолати аъло даражада. Лекин бир-икки йилдан кейин , эртами кечми, барибир шу ерга келади, - деди Деян Ловрен.

Хорватиялик футболчи “Ливерпуль” таркибида 2014-2016 йиллар давомида тўп суриб, Чемпионлар лигаси ва Англия премьер-лигаси ғолиби бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!