Муҳим учрашув олдидан “Реал”да катта йўқотиш
Испания чемпионатида пешқадамлик қилаётган “Реал” Чемпионлар лигаси умумий босқичининг бешинчи турида Грециянинг “Олимпиакос” жамоаси меҳмони бўлади.
Бу баҳс олдидан мадридликлар жиддий йўқотишга учради. Жамоанинг асосий марказий ҳимоячиси Дин Хёйсен жароҳат туфайли сафдан чиққани маълум қилинди.
Бир неча манбаларнинг таъкидлашича, 20 ёшли футболчининг оёқ мушаклари шикастланган.
Дин Хёйсен “Олимпиакос” билан бўладиган баҳсдан ташқари Ла Лигада 30 ноябрга белгиланган “Жирона”на қарши учрашувда ҳам жамоадошларига ёрдам беролмаслиги аниқ бўлди.
Бундан ташқари, ҳимоячи 3 декабрда “Атлетик Бильбао” майдонидаги учрашувгача ҳам тиклана олмаслиги эҳтимоли катта экани айтилмоқда.



Фикрлар